ТЕКСТ ПЕСНИ

Фуркатинг ўлтурур мени, тутма раво, жиги-жиги,

Кўнглим олиб ёшурмаг‘ил, бахри Худо, жиги-жиги. .
Чун кўзи, кошу кад ила бизни кўнгилсиз айладинг,

Килма хавола жонима, ўзга ано, жиги жиги.

Ой юзингизни кўргали ўзгага солмадим назар,
Сен дог‘и сакла мехр ила хакки вафо, жиги-жиги.

//Фуркатинг ўлтурур мени, тутма раво, жиги-жиги,

Кўнглим олиб ёшурмаг‘ил, бахри Худо,жигижиги.//2р.

(проигрыш) .

Чун сени Тенгри рахмату лутфу мужассам айлади,

Лойик емас санга ситам, килма жафо, жиги-жиги.

Ла’ли лабингдин ўзга йўк, дардима чора килгувчи,

Сўрдир ўшандин, эй бегим, бизга шифо, жиги жиги.

//Фуркатинг ўлтурур мени, тутма раво, жиги-жиги,

Кўнглим олиб ёшурмаг‘ил, бахри Худо,жиги жиги.//2р.

Куш тили андалибидек Лутфий хаста ёлборур,
Гул каби чехрадин они тутма жудо, жиги-жиги,

//Фуркатинг ўлтурур мени, тутма раво, жиги-жиги,

Кўнглим олиб ёшурмаг‘ил, бахри Худо,жиги-жиги//2р.

Тутма жудо, жиги-жиги… Тутма жудо, жиги-жиги…

Оставить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*
*

Топ 5 Прослушиваемые

Новые песни